Тажрибали ва маъсулиятли мутахассис, фидоий устоз, самимий дўст, қалби пок, ҳалол ва яхши инсон сифатида ном қозонган Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Тошкент филиалининг 38-сон брокерлик идорасининг раҳбари Гулямов Шоир Шукуровичнинг 65 ёшда вафот этди.
Гулямов Шоир Шукурович ўзининг биржадаги 20 йиллик фаолияти давомида виждонан меҳнат қилган ҳамда биржа ва брокерлик корпуснинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган.
2018 йил якунига кўра республика бўйича энг юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг энг яхши брокери эътирофига сазовор бўлган.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси барча ходимлар, брокерлик идоралари, савдо майдончалари ва трейдерлар номидан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.
Курилди: 26448