Таъзия билдирамиз | Объявления

18 Июл 2020
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Жиззах филиалининг “Тандем Рам” МЧЖ брокерлик идораси (БИ-6037)нинг раҳбари Жулбеков Мухиддин Урокбоевнинг 54 ёшда вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдирамиз.
 
Жулбеков Мухиддин Урокбоев биржа соҳасида 16 йил давомида фидокорона меҳнат қилиб, эзгу ишлари билан чуқур из қолдирди. Ўзининг биржадаги фаолияти давомида ҳамкасблар ўртасида малакали мутахассис, оқкўнгил ва самимий дўст сифатида катта обрў-эътибор қозонди.
 
2019 йил якунига кўра энг юқори натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Жиззах филиалининг энг яхши брокери эътирофига сазовор бўлган.
 
Марҳумнинг охиратларини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига сабр берсин.
 

Курилди: 21705