“ЎзРТХБ” АЖ ЙИЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА УМУМИЙ АКЦИЯДОРЛАР ЙИҒИЛИШИ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА | Объявления

03 Май 2019

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

 

“ЎзРТХБ” АЖ сизга, шуни маълум қиладики, йил якуни бўйича Биржа акциядорлари умумий йиғилиши 2019 йил 24 май куни, Тошкет шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77, “ЎзРТХБ” АЖ нинг маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Йил якуни бўйича акциядорлари умумий йиғилиши бошланиш вақти – соат 16:00

Биржа акциядорлари реестори тузилиш санаси:

· умумий йиғилиш утказилиши хабарномаси учун – 2019 йил 24 апрель.

· умумий йиғилишда иштироқ этиш учун – 2019 йил 20 май.

 

Кун тартиби:

1. Ҳисоблаш комиссиясининг миқдорий ва шаҳсий таркибини ва уларнинг ваколат муддатини тасдиқлаш.

2. “ЎзРТХБ” АЖ нинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш ва 2018 йил учун Биржани бизнес режа парраметрларини бажариш;

3. 2018 йил фаолияти якуни бўйича ҳисоботни “ЎзРТХБ” АЖнинг Кузатув кенгашидан эшитиш (шу жумладан, биржани ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисобот);

4. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича ҳисоботни эшитиш ва “ЎзРТХБ” АЖнинг корпоратив бошқарув кодексининг 2018 йилги тавсияларига амал қилиш;

5. “ЎзРТХБ” АЖнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг 2018 йилги хулосасини тинглаш;

6. 2018 йилда ҳомийлик ва хайрия мақсадлари учун қилинган тўловларни тасдиқлаш, шунингдек 2019 йил хайрия ва бошка бепул ёрдам учун келгусидаги мумкин бўлган максимал ҳаражатларни тасдиқлаш;

7. Ижро этувчи органга тўланадиган сумма миқдорини белгилаш “ЎзРТХБ” АЖ га 2019-2020 йиллар учун ҳак тўлаш ва компенсация;

8. “ЎзРТХБ” АЖ нинг 2018 йилга соф фойдани тақсимлаш, дивидентлар миқдорини, шаклини, уларни тўлаш тартиби ва шартларини белгилаш;

9. “ЎзРТХБ” АЖ нинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;

10. “ЎзРТХБ” АЖ нинг Ревизион комиссиясининг аъзоларини сайлаш;

11. Биржа бошқаруви аъзолари билан меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида;

12. Талаб қилинмаган дивидентларни расмийлаштириш тўғрисида;

13. "ЎзРТХБ” АЖ нинг ташкилий тузилмасига янги таҳрирда тасдиқлаш орқали ўзгартиришлар киритиш тўғрисида;

14. “ЎзРТХБ” АЖ нинг Низомига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

15. “ЎзРТХБ” АЖ нинг ички меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида.

16. “ЎзРТХБ” АЖ нинг миллий ва ҳалқаро бухгалтерия стандартлари бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботларини аудиторлик текшируви ўтказиш, шунингдек, 2019 йил учун асосий фаолият кўрсаткичлари бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текшириш,   2019 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматларига максимал тўланадиган суммаси.

Акционерлар,  умумий йиғилиш маълумотлари билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин: Тошкет шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77, “ЎзРТХБ” АЖ нинг маъмурий биносида, 2019 йил 10 майдан 2019 йил 23 майигача, соат 10-00 дан 16-00 гача иш кунларида.

Мажлисда иштироқ этиш учун рўйхатдан ўтиш соат 15-00 да бошланади, рўйхатдан ўтиш тугаши 2019 йил 24 май куни соат 15-45гача.

Йиғилишда қатнашиш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ акциядор шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан ташқари тегишли равишда расмийлаштирилган ишончнома орқали рўйхатдан ўтиши лозим.

Акциядорлар мурожаати учун электрон манзил: info@uzex.uz, info@rtsb.uz.

Курилди: 32003