Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ анимацион видеороликларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича танлов эълон қилади | Объявления

04 Фев 2019

«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ анимацион видеороликларни ишлаб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича танлов эълон қилади.

 

Вазифалар:

  1. Ўзбекистон тадбиркорлари орасида ЎзРТХБ хорижий савдо майдончалари хизматларини реклама қилиш учун видеороликни учта тилда ишлаб чиқиш.
  2. Хорижий мамлакатлар тадбиркорлари орасида ЎзРТХБ хорижий савдо майдончалари хизматларини реклама қилиш учун видеороликни учта тилда ишлаб чиқиш.
  3. Хорижий ҳамкорлар учун ЎзРТХБ хорижий савдо майдончалари фаолиятини ёритиб берувчи анимацион видеороликни учта тилда ишлаб чиқиш.
  4. ЎзРТХБ фаолияти тўғрисида видеороликка зарур ўзгаришларни учта тилда киритиш.
  5. ЎзРТХБ фаолияти тўғрисида янгиланган видеороликни қисқача вариантини учта тилда ишлаб чиқиш.

 

 

Видеороликларга қўйиладиган асосий талаблар

  1. Сифатли сюжетлар ва кадрлар, график элементлар.
  2. Мавзуга мос мусиқа, кадрларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида овоз берилиши.
  3. Видеороликларда динамик (кадр кадр ортидан) кўринишга эга бўлиши, мураккаб компьютер графиканинг элементлари қўлланилиши керак.

 

Мақсадли аудитория: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардаги бизнес ҳамкорлар, тадбиркорлар.

 

Танлов иштирокчиларга қўйилган талаблар.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда тижорат таклифини тақдим этган талабгорлар қўйилади.

 

Ҳужжатлар.

Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома.

 

Тижорат таклифи қўйидаги маълумотларни қамраб олиши шарт.

  1. Ижрочи тўғрсида маълумот.
  2. Нарх таклифи.

 

Тўлов валютаси: сўм.

 

Тўлов шарти: олдиндан тўлов 50%.

 

Тижорат таклифларини тақдим этиш муддати: 2019 йилнинг 14 февралигача.

 

Ишларни бажариш муддати: Ишлаб чиқилган жадвалга мувофиқ.

 

Тижорат таклифларини қуйидаги электрон манзилга юборишингизни сўраймиз: zakupki@rtsb.uz

 

Курилди: 9232