Техник топшириқни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинади | Объявления

27 Апр 2018
Дастурлар мажмуаси яратиш учун техник топшириқлар ишланмалари танлови эълон қилинди. Танловда юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Танлов асосида мутахассис танлаб олинади ва техник топшириқни ишлаб чиқиш жараёнида хизмат кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий мазмундаги шартнома имзоланади. 
 
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
•Банк-молия ва электрон тижорат соҳасида техник топшириқлар ёзиш ва ишлаб чиқиш соҳасида билим ва кўникма 
•Бошқа лойиҳалар бўйича намуна тарзида техник топшириқ ишланмасида иштирок этиш имконияти 
•Банк-молия институтларининг IT компания ёки IT бўлинмаларида 10 йиллик иш тажрибаси 
•Техник ҳужжатларни ўқиш қобилияти
•Дастурий маҳсулотлар ишларини таҳлил қилиш қобилияти 
•Меъёрий (O’zDSt ISO) ҳужжатлар ва техник ҳамда лойиҳалаштириш ҳужжатларини расмийлаштиришдаги бошқа стандартлардан хабардор бўлиш 
•Олий техник маълумот, илмий даражалар инобатга олинади 
•Компанияда ишлаш қобилияти 
•Рус тилини билиш, инглиз тилини билиши инобатга олинади 
•PMBOK 6th, AgilePractices
•Расмий диаграммалар билан ишлаш: usecases 
 
Мажбуриятлар: 
O’zDSt  ва бошқа стандартлар талабларига мувофиқ ҳолда техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш (фойдаланувчи раҳбарияти ва маъмурият, эксплуатация қоидалари,  техник шартлар, техник топшириқ, техник паспортлар ва бошқа ҳужжатлар). 
Топширилган параметрлар бўйича график схемаларни тайёрлаш.
Жараённинг барча иштирокчилари – буюртмачи, ишлаб чиқувчи, дизайнер, синовдан ўтказувчи ва менеджерларидан маълумотлар тўплаш. 
Техник тақдимотлар материалларини тайёрлаш.
Дастурий маҳсулотлар татбиқ этишда иштирок этиш. 
 
Номзодлар Hr@rtsb.uz электрон манзилига батафсиз резюмени йўллашлари мумкин. Танловнинг 1-босқичидан ўтган мутахассислар суҳбатга таклиф этилади. 
 
Таклифларни тақдим этиш муддати: 04.05.2018 й. 13:0 гача.
 
Маълумот учун  телефон: 213-33-08 
 

Курилди: 13959