27 Дек 2018
«ЎзРТХБ» АЖ Бошқаруви томонидан 2015 йил 29 октябрда тасдиқланган «Листинг комиссияси тўғрисида»ги Низом ва «Биржа листингини ўтказиш» тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини маълум қиламиз.
Юқорида қайд этилган локал ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар «ЎзРТХБ» АЖ Бошқарувининг 2018 йил 19 ноябрдаги 313-сонли баённомаси билан тасдиқланган бўлиб, 2019 йилнинг 4 январидан кучга киради.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ листинг бўйича ҳужжат айланиши электрон шаклда листинг комиссиясининг модули воситасида амалга оширилади, аризачилар товарни биржанинг котировкалаш варағига киритиш учун тегишли ҳужжатлари Листинг комиссиясига шахсий кабинет орқали тақдим этишадилар.
Қўшимча маълумот учун «ЎзРТХБ» АЖ филиалларидаги маклерларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Курилди: 30001