Биржанинг махсус ахборот порталида «ЎзРТХБ» АЖ нинг янги ахборот маълумотномаси «Биржа бюллетени» жойлаштирилди. Мазкур маълумотномани порталнинг “Таҳлиллар” бўлимидан эркин юклаб олишингиз мумкин.
“ЎзРТХБ” АЖ нинг товар бозорларини таҳлил қилиш ва статистика бўлими томонидан ҳар чоракда тайёрланадиган ва биржанинг расмий вебсайтида жойлаштириладиган таҳлилий материаллар ўз ичига товарлар, шу жумладан юқориликвид товарларни сотиш бўйича таҳлиллар, биржада шаклланган ўртача нархлар ва жаҳоннинг алоҳида товар бозорлари тўғрисида маълумотларни, ҳамда савдо платформалар кесимида долзарб статистика, биржа савдоларида қўлланилаётган янгиликлар ва биржа фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни қамраб олади.
МУНДАРИЖА
Натижалар. Рақамлар. Фактлар
Биржа, кўргазма-ярмарка савдолари, давлат ва корпоратив харидларнинг асосий натижалари
Биржа савдоси, ривожланиш динамикаси, котировкалар
Нефт маҳсулотлари, суюлтирилган газ ва кўмир
Кимё ва нефт-кимё саноати маҳсулотлари
Қора ва рангли металлар
Қурилиш материаллари
Қайта ишлаб чиқариш саноати маҳсулотлари
Экспорт
Кўргазма-ярмарка савдоси
амалга оширилган битимлар миқдори;
товарларни харид қилиш тузилмаси;
иштирокчилар миқдори;
КЯС географик кўлами
Давлат харидлари
амалга оширилган битимлар ҳажми;
бюджет маблағларининг иқтисод қилиниши;
давлат харидларининг географик кўлами.
Корпоратив харидлар
амалга оширилган битимлар ҳажми;
молиявий маблағларнинг иқтисод қилиниши;
корпоратив харидларининг географик кўлами.
Биржа товар бозорида кичик бизнес корхоналари
Биржа савдоси иштирокчиларининг ишбилармонликда фаоллиги рейтинги
Курилди: 9563