“ЎзРТХБ” АЖ Гулистон шаҳрида Сирдарё филиали қурилиши учун лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун энг мукаммал таклифлар бўйича танлов эълон қилади. | Объявления

28 Июн 2017

“Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ

Гулистон  шаҳрида  Сирдарё  филиали  қурилиши  учун  лойиҳа смета  ҳужжатларини  ишлаб  чиқиш  учун  энг  мукаммал  таклифлар  бўйича  танлов  эълон  қилади.

Танлов  тури: лойиҳа  ҳужжатларини  ишлаб  чиқувчи  корхона  танлаш

Молиялаштириш “Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачининг манзили: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77-уй.

Таклифлар  эълон  чоп  этилган  кундан  бошлаб  10  кун  мобайнида  топширилиши  зарур.

Тижорат таклифларини  zakupki@rtsb.uz  электрон  манзилига  юборишингизни  сўраймиз.

Лойиҳа смета  ҳужжатларини  ишлаб  чиқиш  муддати: шартнома  имзоланган  кундан  бошлаб  60 кун мобайнида. Бунда  сифат  ва  камхаражатли  кўрситкичлари  бўйича  таклифларга  ёндошилади.

Таклифларни  кўриб  чиқиш  ва  танлов  ғолибини  эълон  қилиш  муддати: тижорат  таклифлари  жилдлари  очилган  санадан  5  кун  мобайнида.

Талабгорлар  тугатилиш  ёки  қайта  ташкиллаштириш  жараёнидан  мустасно  бўлишлари ва қуйидаги  ҳужжатларни  тақдим  этишлари   зарур:

- лойиҳа  ишларини  амалга  оширишга  лицензия;

- давлит рўйхатидан  ўтказилганлик  гувоҳномаси;

- аввал  ўхшаш  ишлар  бажарилганлиги  ҳақида  маълумот  (лойиҳалашдаги иш тажрибаси).

Тижорат  таклифида  лойиҳалаш  ишлари  харажатлари  мукаммал  акс  эттирилиши  лозим.

Танлов  ғолиби  билан  шартнома  ғолиб  эълон  қилинган  кундан  бошлаб  5 кун  мобайнида  имзоланади.

Тижорат таклифларини муҳрланган жилдда Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси 77 уй манзилига  топширишингизни сўраймиз.

Масъул шахслар:

техник масалалар  бўйича  Абдураҳмонов Алишер.  тел: 213-33-36

ташкилий  масалалар  бўйича:  Ким Сергей  (0 371) 213 33 31.

Тўлов  валютаси: сўм

Тўлов  шартлари: Шартнома имзолангандан сўнг 5 кун мобайнида шартноманинг умумий қийматидан 30% бирламчи тўлов, 60%  буюртмачи томонидан бажарилган ишлар далолатномаси имзолангандан сўнг  босқичма босқич тўлов тайёр маҳсулот қабул қилинишидан сўнг. 10%  ижобий лойиҳа эксперт  хулосасидан сўнг.

Курилди: 4459