Барча турдаги қурилиш ташкилотлари диққатига!
“Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ
қуйидаги объект бўйича танлов савдоси ўтказилишини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
Объект номи |
Бошланғич қиймат, млн.сўм |
Ишларни тугаллаш муддати |
|
ҚҚС сиз |
ҚҚС билан |
||
“Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ Жиззах филиали биносини капитал таъмирлаш |
663,851 |
796,622 |
70 календар кун |
Молиялаштириш “Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Буюртмачининг манзили: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77-уй.
Телефон: (0 371) 213-33-36, 213-33-37.
Бошланғич қиймати 500 млн.сўмдан кўп бўлган қурилиш ва реконструкция қилиш объектларида бошқа тенг шароитларда кичик бизнес субъектларига устунлик берилади. Мукаммал таъмирланадиган объектлар бўйича кичик бизнес субъектлари учун квоталар миқдори 100 % ташкил қилади.
Ушбу объектда қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича танлов савдоларида фақат қурилиш-пудрат ташкилотлари Реестрига киритилган ташкилотлар иштирок этишларига рухсат берилади.
Танлов савдоларида иштирок этадиган ташкилотлар қуйидаги шартларга жавоб беришлари керак: танлов савдоси предметининг 20 % миқдоридаги айланма маблағларига ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномасига, ишлаб чиқариш базалари, ишларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларга, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларига эга, ўхшаш иншоотларни қуриш бўйича тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.
Танлов савдосида маҳаллий ва чет эл қурилиш ташкилотлари иштирок этганда уларнинг танлов таклифлари баҳоланаётганда маҳаллий пудратчилар учун қуйидаги нарх преференциялари кўзда тутилган: оферентларнинг танлов таклифларини баҳолаш вақтида қонунчиликка мувофиқ қўшимча қиймат солиғини тўлашдан озод этилган импорт ишларни бажарувчи ва хизмат кўрсатувчи чет эл оферентларнинг таклифларига қўшимча қиймат солиғи қўшиб ҳисобланади.
Аванс (олдиндан тулов) объект умумий жорий қийматининг 30% микдорида.
Танлов савдосида қатнашиш ва танлов ҳужжатларини олиш учун сўровнома билан танлов савдоси ташкилотчиси - Жиззах вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига қуйидаги манзилга мурожаат этиш мумкин.
Жиззах ш, И.Каримов шох кўчаси, Medstar клиникаси ёнидаги бино. Тел/факс: (0 372) 226-14-66.
Бир тўплам танлов ҳужжатларининг нархи – 150 000 сўм.
Таклифлар (оферталар) танлов савдоси ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзилда қабул қилинади.
Оферталарни танлов савдоси ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати - оферталар очилиш куни ва соатигача.
Танлов савдоси эълон матбуотда чоп этилганидан 30 кундан кейин қуйидаги манзилда ўтказилади:
Жиззах ш., И. Каримов шоҳ кўчаси, “Medstar” клиникаси ёнидаги бино.
(Жиззах вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази мажлислар зали)
Курилди: 5659