“ЎзРТХБ” АЖ Хоразм филиали биносини капитал таъмирлаш буйича танлов эълон килади | Объявления

19 Июн 2017

Барча турдаги қурилиш ташкилотлари диққатига!

“Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ

қуйидаги объект бўйича танлов савдоси ўтказилишини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

 

         Объект номи

  Бошланғич қиймат,

    минг сўм

  Ишларни    тугаллаш    муддати

  ҚҚС билан

ҚҚС сиз

“Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ Хоразм филиали биносини капитал таъмирлаш   

   1 225 333

  1 021 111

   140 календар кун

 

Молиялаштириш “Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачининг манзили: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77-уй.

Телефон: (0 371) 213-33-36, 213-33-37.

Бошланғич қиймати 500 млн.сўмдан кўп бўлган қурилиш ва реконструкция қилиш объектларида бошқа тенг шароитларда кичик бизнес субъектларига устунлик берилади. Мукаммал таъмирланадиган объектлар бўйича кичик бизнес субъектлари учун квоталар миқдори  100 % ташкил қилади.

Ушбу объектда қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича танлов савдоларида фақат қурилиш-пудрат ташкилотлари Реестрига киритилган ташкилотлар иштирок этишларига рухсат берилади.

Танлов савдоларида иштирок этадиган ташкилотлар қуйидаги шартларга жавоб беришлари керак: танлов савдоси предметининг 20 % миқдоридаги айланма маблағларига ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномасига, ишлаб чиқариш базалари, ишларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларга, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларига эга, ўхшаш иншоотларни қуриш бўйича тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.

Танлов савдосида маҳаллий ва чет эл қурилиш ташкилотлари иштирок этганда уларнинг танлов таклифлари баҳоланаётганда маҳаллий пудратчилар учун қуйидаги нарх преференциялари кўзда тутилган: оферентларнинг танлов таклифларини баҳолаш вақтида қонунчиликка мувофиқ қўшимча қиймат солиғини тўлашдан озод этилган импорт ишларни бажарувчи ва хизмат кўрсатувчи чет эл оферентларнинг таклифларига қўшимча қиймат солиғи қўшиб ҳисобланади.

Аванс (олдиндан тулов) объект умумий жорий қийматининг 30% микдорида.

Танлов савдосида қатнашиш ва танлов ҳужжатларини олиш учун сўровнома билан танлов савдоси ташкилотчиси - Хоразм вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига қуйидаги манзилга мурожаат этиш мумкин.

Урганч ш ,  П.Махмуд кўчаси, 10. Тел. (0-362)228 – 51 - 99

Бир тўплам танлов ҳужжатларининг нархи – 100 000 сўм.

Таклифлар (оферталар) танлов савдоси ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзилда қабул қилинади.

Оферталарни танлов савдоси ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати - оферталар очилиш куни ва соатигача.

Танлов савдоси эълон матбуотда чоп этилганидан 30 кундан кейин қуйидаги манзилда ўтказилади:

Урганч ш,  Й.Бобожонов, кўчаси  8, “Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси” АЖ Хоразм филиали биноси.

Масъул шахс: Абдураҳмонов Алишер.  тел: 213-33-36

Ушбу эълон «Узбекистон Бунёдкори» (Строитель Узбекистана) №47 (88)  16.06.2017 й. рўзномасида  чоп  этилган.

Курилди: 5855