“Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ вентиляция тизимини ўрнатиш бўйича энг яхши таклифларга танлов эълон қилади | Объявления

16 Янв 2017

“Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ марказмй аппарат биносининг брокерлар учун мўлжалланган хонага вентиляция тизимини ўрнатиш бўйича энг яхши таклифларга танлов эълон қилади.  

Танлов ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77-уй.

Таклифларни тақдим этиш муддати: Эълон кунидан бошлаб 10 кун мобайнида.

“Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ  харидлар бўлими электрон манзилига zakupki@rtsb.uz мурожаат этилса, лойиҳа хужжатлари мурожаат этувчига юборилади.

Ишларни бажариш муддати – шартнома имзолангандан сўнг 30 кун, шунда мурожаат этувчи томонидан белгиланган муддатлар таклифларни кўриб чиқиш ва танлов ғолибини аниқлаш мобайнида ҳисобга олинади.    

                Барча ишлар корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

                Танлов бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлаш муддати – таклифлар пакетини очгандан сўнг 2 кун дан кейин.

                Танловда иштирок этаётган барча корхона ва ташкилотлар қайта ташкил этилиш ёки тугатилиш жараёнида бўлишлари мумкин эмас ва улар қуйидаги тасдиқловчи хужжатларни тақдим этишлари шарт:

 

1.       2016 йил учун молиявий ҳисобот (форма 1 ва форму 2)

2.       картотека №2 бўйича қарздорлик йўқлиги хақида маълумотнома;

3.       аввал шундай ишларни ўз кучи билан амалга оширилганлиги тўғрисида маълумотлар (ушбу йўналишдаги иш тажрибаси – қайта қурилиш/таъмирлаш/том ўрнатиш);

4.        давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувохномадан нусха;

5.        мавжуд меҳнат ресурслари ва материал-техник база тўғрисида маълумот;

Танлов бўйича таклиф қуйидагилардан иборат бўлиши шарт: пудрат ишларининг нархи, шунда танлов иштирокчиси барча материаллар ва норматив харажатлар билан барча ишларни амалга оширади.

Бажарилган ишлар сифати хозирда амал қилаётган қурилиш нормаларига ва қоидаларига амал қилиши лозим.

Танлов ғолиби билан шартнома имзолаш муддати – ғолиб эълон қилингач 2 кундан кейин.

Бошқа шартлар: Танлов таклифлари конвертда мухрланган холатда қуйидаги манзилга юборилади: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77-уй.

            Мурожаат учун телефонлар: 213-33-31

            техник саволлар бўйича – Строк Василий Эдуардович,

ташкилий саволлар бўйича – Ким Сергей.

Тўлаш валютаси: сўм.

            Тўлов шартлари: олдиндан тўлов 50% кам бўлмаган миқдорда. 

 

 

Курилди: 9337