Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли қарори билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексидаги тавсияларга амал қилиш мақсадида, “Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ, шу акциядорлик жамиятида корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш юзасидан танлов эълон қилади.
Баҳолаш ишлари 2016 йилнинг якунлари бўйича ўтказилиши белгиланган.
Танловда иштирок этиш бўйича таклифлар ва шартноманинг шартлари (баҳолаш ишларининг ўтказиш шартлари, хизматларнинг нархи ва бошқалар) юзасидан маълумотларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77-уй ёки audit2@rtsb.uz жамиятнинг электрон почтаси.
Танловни ўтказиш тартиби
Тижорат таклифлари 2017 йилнинг 31 январига қадар қабул қилинади. Жамият учун хар томонлама яхши таклиф берган иштирокчи, танлов ғолиби этиб топилади.
Прокудина Кристина Александровна–молиявий ишлар бўйича директор, тел: 213-33-12
Курилди: 10780