«ЎзРТХБ» АЖ мижозлари ва брокерлари диққатига | Объявления

17 Ноя 2016

«ЎзРТХБ» АЖ да 27 октябрдан client.uzex.uz шахсий кабинет орқали биржа савдолари учун пул маблағларини қайтариш бўйича мижозлар ва брокерлар учун қўшимча интерактив хизмат жорий этилди. Эндиликда мижозлар ва брокерлар биржанинг марказий аппарат ва филиаллар ҳудудларида жойлашган компьютер орқали пул маблағларини қайтаришлари мумкин. Бунда электрон-рақамли имзо талаб этилмайди.

Пул маблағларини қайтариш механизми билан видео-қўлланма орқали http://bilim.uzex.uz/ вебсайтида “Видео” саҳифаси орқали танишиб чиқиш мумкин.

Курилди: 22666