«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ биржанинг махсус ахборот портали www.uzex.uz редизайни бўйича танлов эълон қилади | Объявления

11 Ноя 2016

Вазифалар:

Вебдизайннинг замонавий трендларига жавоб берадиган ноёб услуб ва дизайн яратиш

Порталнинг визуал кўринишини ошириш

Порталнинг эргономикаси ва таркибини яхшилаш

Янги функция ва иллюстрацияларни яратиш

 

Асосий талаблар

1.   Порталнинг дизайни, услуби ва тематик фонини ўзгартириш. Дизайн одми, ёрқин, услуг – замонавий, унумли, келишилган бўлиши шарт.

2.   Порталнинг интерфейси ва меню панелини яхшилаш.

3.   Порталнинг бош саҳифасидан энг зарур бўлимларига киришни енгиллаштириш. Икки кликда барча бўлимларга кириш таъминланиши шарт.

4.   Вазирлар Маҳкамасининг №355 ва №176 қарорлари талабларини сақлаб колиш.

5.   Қуйидаги функцияларни яратиш:

Интерактив баннерлар.

Филиалларнинг интерактив картаси.

Автоматик статистик ҳисоб-китоб.

График материалларнинг янги услуби.

 

6.   Порталнинг пропорция ва симметриясини яхшилаш, уларни барча мосламалардан бир хил кўрсатишни таъминлаш.

7.   Алоҳида саҳифаларни интерфейс ва таркибини ўзгартириш, шу жумладан:

Акциядорлар.

Савдо майдончалари ва регистраторлар.

Фотогалерея.

Видеоматериаллар.

 

8.   Портал бўлимларида саҳифаларга кириш менюсини ўзгартириш.

9.   Маълумотларни инглиз, давлат ва рус тилларида тақдим этилишини таъминлаш.

10.   data.gov.uz формасига мувофиқ машина ўқиш форматида жойлаштириш имконияти билан очиқ маълумотлар бўлимини яратиш.

11.   Бош саҳифани алоҳида банд ва функцияларни яшириш воситасида оптималлаштириш.

12.   Баннер ва функцияларни мунтазам равишда янгилаш учун модуль яратиш.

13.   Қуйидаги функцияларни яхшилаш:

«Бегущая строка» бошқа мосламалар билан кўриш учун.

Ҳар бир саҳифаларда чоп этиш ва сақлаш функцияси.

Қидириш функцияси ва навигация.

 

Аудитория: тадбиркорлик субъектлари, тижорат ташкилотлари ва давлат органлари вакиллари, жисмоний шахслар.

 

Иштирокчиларга талаблар.

Танловда лойиҳа бюджети кўрсатилган тижорат таклифи тақдим этган ташкилотлар (дизайн-студия) иштирок этишлари мумкин.

 

Тўлов валютаси: сўм.

 

Тўлов шарти: олдиндан тўлов 30%.

 

Ҳужжат ва тижорат таклифини тақдим этиш муддати: 2016 йилнинг 24 ноябргача.

 

Ишларни бажариш муддати: олдиндан тўлов ўтказилган пайтдан 30 кун.

 

Боғланиш учун шахслар:

· контент ва дизайн бўйича – Тиллабоев Хикматулло тел: 213-33-56.

· техник масалалар – Саидахмедов Азиз тел: 213-33-00.

· ташкилий масалалар – Ким Сергей тел: 213-33-31.

 

Тижорат таклифларини қуйдаги манзилга юборилсин: 100090, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Бобур к. 77

Курилди: 10621