09 Янв 2016
“Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ бино фасадини таъмирлаш, ишчи майдони ҳамда марказий аппарат ҳудуди ва атрофини модернизация қилиш, қайта лойиҳалаш асосида бинода қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш мақсадида табиий оқ рангда, қалинлиги 25-30 мм ва манзарали элементларни кесишга мўлжалланган фасад учун плиталар харид қилиш мақсадида тендер савдоларини эълон қилади.
Тендерда (Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган) ҳорижий, ҳамда маҳаллий фирма ва ташкилотлар, (Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган) шу жумладан кичик бизнес субъектлари, тендер шартларини бажариш имконияти бўлган, тендер маҳсулотларини сотиб олиш ҳажмига мос таъминот тажрибасига эга ишлаб чиқарувчилар ёки ваколатли етказиб берувчилар иштирок этишлари мумкин.
Тендер бошлангунга қадар тендер комиссияси савдо иштирокчилари малакаси юзасидан танлов ўтказади ва унинг натижалари бўйича иштирокчиларга тендерда қатнашишга рухсат этилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва корхоналар учун имтиёзли нархлар қўлланилади.
1. Тендерни ташкил этувчи ташкилотнинг номи ва манзили: «Idustrial Techno Сonsult» МЧЖ. Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олой кўчаси - 23, тел: (+99871) 233-28-19.
2. Харидорнинг номи: «Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси» Акционерлик жамияти (қуйидаги матнда «Буюртмачи» деб юритилади). Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 77 уй, тел: (+99871) 113-33-50, 113-33-40, 213-33-50, 213-33-40.
3. Тендер предмети: Тендер №ITC-16/01 “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖ бино фасадини таъмирлаш, ишчи майдони ҳамда марказий аппарат ҳудуди ва атрофини модернизация қилиш, қайта лойиҳалаш асосида бинода қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш мақсадида табиий оқ рангда, қалинлиги 25-30 мм ва манзарали элементларни кесишга мўлжалланган фасад учун плиталар харид қилиш.
4. Тендер савдолари доирасида харид қилинадиган товарнинг максимал нархи ҚҚС билан бирга 1 108 800 000,00 сўмни ташкил этади (ҚҚСсиз – 924 000 000,00 сум).
5. Таъминот шарти: маҳсулотлар харидорнинг Тошкент шаҳрида жойлашган омборхонасига етказиб берилиши лозим.
6. Тўлов шарти: Шартнома имзолангандан кейин 5 банк иш кунида 50 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади. Кейинги тўловлар ушбу ўтказиб берилган маблағ миқдорида маҳсулотлар етказиб берилганидан сўнг амалга оширилади.
7. Таъминот муддати: Буюртмачи томонидан маблағ ўтказиб берилган кундан бошлаб 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда.
8. Тўлов валютаси: Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси “сўм”да амалга оширилади.
9. Таъминот ҳажми:
- 1 176,0 м² плита табиий оқ рангда, қалинлиги 25-30 мм (20% материал чиқиндига чиқиши билан биргаликда);
- 40,0 м² манзарали элементлар қалинлиги 50-60 мм, «панжара» услубида амалга оширилган, кесишга мўлжалланган.
10. Тендер таклифлари қабул қилишнинг охирги муддати: 2016 йил 8 феврал, Тошкент вақти билан соат 15-00 гача.
11.Тендер савдоларини ўтказиш, тендер хужжатлари ва депозит қиймати (тендер таклифларининг кафолати) бўйича қўшимча маълумотларни юқорида кўрсатилган манзил асосида «Idustrial Techno Сonsult» МЧЖ дан олишингиз мумкин.
Курилди: 11656