Биржа аъзолари диққатига, янги таҳрирдаги “Биржа савдо қоидалари” тасдиқланди ва 2015 йилнинг 11 май ойидан кучга киради | Объявления

01 Май 2015

Биржа аъзолари ва мижозлари диққатига янги таҳрирдаги “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги” қонуннинг 5 моддасига мувофиқ биржа савдолар қоидаларини тасдиқлаш ваколати “ЎзРТХБ” АЖнинг Кузатув Кенгашига ўтказилган.

Ушбу қоидага амал қилган ҳолда, Кузатув кенгашининг 2015 йил 21 апрелдаги баённомаси билан “ЎзРТХБ” АЖда “Биржа савдо қоидалари” тасдиқланди. Ушбу қоидалар жорий йилнинг 11 майидан кучга киради. Ушбу ҳужжат матни билан биржанинг махсус ахборот порталининг “Ҳужжатлар” бўлимида танишиб олишингиз еки юклаб олишингиз мумкин - PDF (294Kb).

Курилди: 6068