Корпоратив ва давлат харидлари савдолари иштирокчилари диққатига! | Объявления

10 Сен 2014

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни биржа томонидан корпоратив ва давлат харидлари савдоларига янада кўпроқ иштирокчиларни жалб қилиш, савдоларда бевосита ишлаб чиқарувчиларни иштирокини кенгайтириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилмоқда. Ушбу дастлабки тадбир қурилиш материаллари билан савдо қилишга бағишланган бўлиб, ушбу маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини тадбирда фаол иштирок этишга чақирамиз.

Тадбирда корпоратив ва давлат харидлари савдоларида иштирок этиш тартиби, савдоларга қўйилаётган қурилиш махсулотлари тўғрисида маълумотлар тақдим этилади, шунингдек тадбир иштирокчилари билан савол-жавоб ва мухокама ўтказилади.

Тадбир биржанинг Тошкент шаҳар Бобур кўчаси 77 уйда жойлашган биносида ўтказилади. Соат 9.00 дан 10.00 гача иштирокчилар рўйхатга олинади.

Маълумотлар учун телефон рақамлари: 8 (371) 113-33-05, 113-33-30, 113-33-51

Курилди: 10481