Қўқон шаҳридаги Биржа марказининг иситиш тизимини кенгайтириш бўйича танлов | Объявления

05 Мар 2014

Қўқон шаҳридаги Биржа марказининг иситиш тизимини кенгайтиришга тегишли танлов

“Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” очиқ акциядорлик жамияти

Қўқон шаҳридаги Биржа марказининг иситув тизимини кенгайтириш ишларига тегишли ижрочини аниқлаш бўйича танлов эълон қилади.

Буюртмачи: “Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси” очиқ акциядорлик жамияти.

Лойиханинг номи: Қўқон шаҳридаги Биржа марказининг иситиш тизимини қайта тиклаш ва буғ қозонхонасини кенгайтиришга тегишли қурилиш ишлари.

Танловни ўтказиш шакли: очиқ танлов

Объектнинг жойлашиши: Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Навоий кўчаси 205 уй.

Танловнинг предмети:
-    Умумий қуввати 200 кВт бўлган 2-буғ қозонхона жиҳозини етказиб бериш ва ўрнатишга тегишли ишларни бажариш;
-    Қозонхона иншоотини кенгайтириш;  
-    Лойиҳага мувофиқ қурилиш ишларини ва иситиш тизимини таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
-    1 йил давомида кафолатли техник ҳизмат кўрсатиш.

Ишларни амалга ошириш асоси: лойиҳанинг сметасига тегишли хужжатлар (лойиҳа ва манбаларни хисоб-китоби).

Таклифларни бериш муддатлари: 2014 йил 11 апрел соат 18-00 гача

Бошланғич нарх: манбаларни хисоб китобига мувофиқ аниқланади.

Танлов шартлари:
-    Танлов иштирокчиларининг таклифлари ёпиқ холда конвертда топширилиши шарт.
-    Бажариладиган ишларнинг нархига жиҳозларни ва қурилиш молларини етказиб бериш, ҳамда монтаж ва ишга тушириш ишлари киради.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган шартлар:
-    Ташкилот юридик шахс бўлиши керак;
-    Халқ хўжалик тармоқларининг умумдавлат таснифлагичига мувофиқ юридик шахснинг умумқурилиш ташкилотларига тегишлилиги;
-    Умумқурилиш ишларида 3 йилдан кам бўлмаган тажрибага эгалиги (агар сантехникага оид тажрибага эга бўлса алоҳида кўрсатиш зарур);
-    Корхона ишчилари ичида қурилиш ва сантехника соҳаларида мутахассислари бўлиши;
-    Танлов иштирокчиси танлов предметига мувофиқ камида 50% ишларни бажариши.
Таклифларни тақдим этиш муддати ва шартлари: танлов иштирокчиларининг таклифлари конвертага мухирланган ҳолда Тошкент ш. Бобур к. 77 манзилига юборилиши керак.

Танлов иштирокчилари таклифларининг таркибига қуйидаги хужжатларни киритишлари зарур:
-    Ташкилот томонидан муҳрланган давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувохномасининг нусхаси
-    Танлов иштирокчисининг ҳисобида манбаларни хисоб-китобига кўра хизматлар нархидан камида 20% маблағ борлиги ҳақида (2014 йил 1 март ҳолатига кўра банк ҳисоби ҳақида маълумотноманинг нусхаси) ва давлат бюджетидан ва бошқа ташкилотлардан картотекаси йўқлиги ҳақида маълумот.
-    Солиқ органлари томонидан қайд қилинган охирги икки йилнинг бухгалтерлик балансларидан нусха (ф.1, 2);
-    Таклифни ўз кучини йўқотмаслиги ҳақида кафолат хати;
-    Жиҳозлар ва молларни етказиб беришга тегишли хизматларни нархи кўрсатилган таклиф (хусусий ҳисоб китоб);
-    Танлов иштирокчиси таклиф қилаётган буғ қозонхонасининг жиҳозини ва радиаторни тўлиқ тавсифи (техник кўрсаткичлари).
-    буғ қозонхонасининг жиҳозини ва радиаторни мувофиқлик сертификатининг нусхаси;
-    олдин шу каби ишларни бажарганлиги ҳақида танлов иштирокчиси томонидан муҳрланган ва имзоланган маълумот.

Бажарилаётган ишларга талаблар: бажарилаётган ишлар амалдаги қурилиш меъёрларига ва қоидалларига жавоб бериши шарт.

Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва контракт тузиш шартлари ва муддатлари:
-    таклифларни қабул қилиш муддати тугаган кундан бошлаб беш кун ичида барча таклифлар бир босқичда кўриб чиқилади;
-    танлов ғолиби аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида контракт тузилади.

Бошқа шартлар: танлов иштирокчиларининг таклифлари ОАЖ “ЎзРТХБ” биноси ичида кўриб чиқилади. Манзил: Тошкент ш. Бобур к. 77 уй.

Қўшимча маълумот учун  (+99871) 113-33-00, 113-33-09 телефон рақамларига, ёки Тошкент ш. Бобур к. 77 манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

Маъсул шахс: Инагамов Лазиз Саидахмедович.
 

Курилди: 10188