Тадбиркорлар ва биржа хизматларидан фойдаланувчилар диққатига! | Объявления

07 Фев 2014

 

Тадбиркорлар ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятига кўмаклашиш, уларнинг мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш, биржа фаолиятига оид масалаларни ечилишини тезлаштириш, биржа ходимларининг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида “Тезкор алоқа” хизмати ташкил қилинди.

Биржа, аукцион ва кўргазма-ярмарка савдолар, давлат ва корпоратив харидларга тегишли ва бошқа биржага оид масалалар бўйича суткалик “тезкор алоқа” телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

(+998 71) 113-33-13

 

Шунингдек, мурожаатни кўриб чиқилганлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш учун мурожаат қилувчи шахс ўзи ҳақида қуйидаги маълумотларни беришга тайёр бўлиши лозим:

Юридик шахслар учун:

Юридик шахснинг номи, СТИР.
Исми, шарифи ва телефон рақами

Жисмоний шахс учун:

Исми, шарифи, адреси ва телефон рақами.

Курилди: 12761