Биржа савдоларида иштирок этиш

 

Сизнинг компаниянгиз биржада сотиш ёки сотиб олиш амалларини бажара оладими?

Биржа савдолари қоидаларига асосан, юридик шахслар савдоларда фақатгина даллол – брокерлик компаниялари орқали қатнаша олади.

ЎзРТХБ биржа савдоларида иштирок этиш учун сиз брокерлар базасидан ўз вакилингизни (брокер) танлашингиз керак, у орқали сиз сотиш ёки сотиб олиш амалларини қила оласиз.

 

Биржанинг ички савдоларида сотувчи сифатида иштирок этишингиз учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

 

1. товарнинг биржа бюллетенига киритилиши учун ариза тўлдириш;

2. омборхонанинг малумотномасини топшириш;

3. кафолат хатини топшириш;

4. биргаликта фаолият олиб бориш учун битим тузиш;

5. брокер билан топшириқ шартномасини тузиш;

6. шахсий ҳисобни очиш учун керакли ҳужжатлар топшириб хисоб-китоб ва клиринг палатасида хисоб очиш:

а) хисоб-китоб ва клиринг палатасининг хизмат кўрсатиши ҳақида оммавий оферта ва акцепт талабнома билан танишиш;

б) акцепт талабномасига имзо қўйиш;

в) Юридик ва жисмоний шахс учун клиринг қатнашувчисининг анкетаси;

г) имзо ва мухрлар намуналари билан тўлдирилган икки нусхадаги карточкалар – юклаб олиш;

д) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома;

е) имзочиларнинг паспорт нусхалари.

 

7. биржа савдоларида иштирок этиш учун етказиб беришни кафолатланганлиги асосида битимнинг хажмидан 10%-гача бўлган бай пули ўтказилади:

а) республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қуйидаги товарлар бўйича тўлов топшириқномаси:

ГСМ, техник мойлар, пахта ва соя кунжараси, пахта шелухаси, битум; - юклаб олиш

б)  республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қолган товарлар бўйича тўлов топшириқномаси; - юклаб олиш

 

 

Биржа савдоларида харидор сифатида иштирок этишингиз учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

 

1. брокер билан топшириқ шартномасини тузиш;

2. шахсий ҳисобни очиш учун керакли ҳужжатларни топшириб хисоб-китоб ва клиринг палатасида хисоб очишингиз;

а) хисоб-китоб ва клиринг палатасининг хизмат курсатиши ҳақида оммавий оферта ва акцепт талабнома билан танишиш

б) акцепт талабномасига имзо қўйиш;

в) юридик ва жисмоний шахс учун клиринг қатнашувчисининг анкетаси;

г) имзо ва мухрлар намуналари билан тўлдирилган икки нусхадаги карточкалар – юклаб олиш;

д) юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома;

е) имзочиларнинг паспорт нусхалари;

3.биржа савдоларида иштирок этиш учун кафолатланган таъминот асосида битимнинг хажмидан 10%-гача бўлган бай пули ўтказилади:

а) республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қуйидаги товарлар бўйича тўлов топшириқномаси:

ГСМ, техник мойлар, пахта ва соя кунжараси, пахта шелухаси, битум; - юклаб олиш

б)  республика ичидаги савдолар иштирокчиларига қолган товарлар бўйича тўлов топшириқномаси. - юклаб олиш