Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамияти 1994 йили апрель ойида Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган ва ҳозирги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик савдо майдончаси, ҳамда МДҲ мамлакатлари ичида изчил ривожланаётган хом ашё биржаси ҳисобланади.
Биржа фаолияти мақсади ва предмети
Биржа фаолияти мақсади ва предмети ўрнатилган қоидалар асосида олдиндан маълум бўлган жойда ва вақтда, очиқ савдоларни ташкил қилиш ва ўтказиш йўли билан биржа товарлари билан савдо қилишга зарурий шароитларни яратишдир. Биржа савдоларини ташкил қилиш ва аниқланган ҳақиқий талаб ва таклиф нисбати асосида биржа товарлари нархларини шакллантириш йўли билан биржа товарлар бозорини яратишдир.
Иш тартиби
Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси душанбадан жума кунигача соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди. Тушлик танаффус соат 13:00 дан 14:00 гача. Кун давомида иккита биржа савдо сессиялари ўтказилади: эрталабки ва кечки. Қолган савдо платформалари ҳафтада 7 кун 24 соат мобайнида иш юритади.
Сертификатлар
Таркибий тузилма
Юқори орган – "ЎзРТХБ" АЖ акциядорларининг Умумий мажлиси
Бошқарув органи – “ЎзРТХБ” АЖ Кузатув кенгаши
Ижрочи орган – “ЎзРТХБ” АЖ Бошқармаси
“ЎзРТХБ” АЖ биржа савдолари очиқ-ойдинлик, ошкоралик ва мижозларга тенг рақобат шароитларни яратиб бериш тамойиллари асосларида олиб борилади. Биржа савдоси қоидаларига биноан барча савдо иштирокчилари уларнинг мақоми - республика резиденти ёки норезидентлигидан қатъий назар тенг ҳақ-ҳуқуқларга эгадирлар.
“ЎзРТХБ” АЖ миллий ва хорижий компанияларни республикада ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли товар активлари, шу жумладан қора ва рангли металлар, нефть маҳсулотлари, пахта толаси, минерал ўғитлар, шакар, буғдой уни, дон ва бошқалар билан тенг ҳуқуқлилик асосида таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Биржа Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган. Биржа кўп тармоқли савдо инфратузилмасига эга. Унинг таркибий тузилмасига республикамизнинг барча вилоятларининг марказларида жойлашган 13 филиаллари киради. Шунингдек, ҳозирги кунда мижозларга 200дан зиёд савдо майдончалари ва 800 брокерлик идоралари биржа хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Технологиялар
Биржада 5 савдо платформалари фаолият юритади:
- Биржа электрон савдо тизими (автоматлаштирилган савдо-сотиққа тегишли талабларни йиғиш ва уларга жавоб бериш электрон савдо тизими);
- Кўргазма-ярмарка савдоларнинг электрон савдо тизими;
- Авторақамларни сотиш бўйича электрон савдо тизими.
- Электрон давлат харидлари
- Мобилрақамларни сотиш бўйича савдо тизими.
Биржа савдолари
Биржа савдолари электрон тизим асосида олиб борилади. Савдоларга тизимли равишда бир турдаги стандарт хусусиятга эга, бошқа ишлаб чиқарувчи товарлари ёки бошқа товарлар партияси билан ўзаро алмашувчи товарлар қўйилади.
Биржа савдосининг асосий афзалликлари қуйидагилар:
- юқори малакали савдо ходимлари хизматидан фойдаланиш имконияти;
- воситачи-брокерларни танлаб олиш имконияти;
- ҳаражатларни оширмасдан савдо ҳажмини кўпайтириш;
- битимлар бажарилишининг кафолатланганлиги;
- брокерлар идораси орқали савдо операцияларини амалга оширишда шу хизматларига маълум бир фоизига тенг миқдорда тўлов ўтказиш имконияти;
- савдо операцияларининг тезкорлиги;
- барча савдо иштирокчилари учун корхона ҳажми, бирор тармоқ ёки идорага мансублиги, ҳудудий жойлашувидан қатъий назар тенглик таъминланганлиги;
- бозорнинг юқори даражада ликвидлиги;
- битимларни амалга оширишда операцион ҳаражатларнинг камлиги;
- савдоларда кўплаб харидорлар/сотувчиларнинг иштироки ҳисобига шаклланган кучли рақобат асосида оптимал бозор баҳосини аниқлаш имконияти.
Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи брокерлик жойини ўрнатилган тартибда олган биржа аъзоларига берилади.
Биржа савдолари платформасида фақатгина биржа товарлари савдога чиқарилади. “Биржа товари” тушунчасига ўз сифати, тузилиши билан бир турдаги хусусиятга эга бўлган, ўзининг асосий ва аниқловчи параметрлари билан худди шундай бошқа ишлаб чиқарувчининг ёки бошқа партиядаги товар билан ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга бўлган товар киради ва у доимий равишда савдоларга чиқарилиши шарт.
“ЎзРТХБ” АЖ савдолари ҳар куни, шанба ва якшанбадан ташқари, Тошкент вақти билан 9:30 дан 17:00 гача ўтказилади. Ташқи иқтисодий фаолият олиб борувчи маҳаллий ва хорижий иштирокчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2005 йили 4 мартдан бошлаб ЎзРТХБда валюта савдо майдончаси ишга туширилган, у ерда биржа савдоларига эркин айирбошланадиган валютада қўйиладиган ҳар қанча миқдордаги юқори ликвидли маҳсулотларни сотиб олиш имконияти бор.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмарка савдо товарларига хусусиятларидан қатъий назар, фуқаролик муомаласида бўлган товарлар, шу жумладан, индивидуал хусусиятга эга бўлган ва савдоларга мунтазам равишда чиқарилмайдиган ёки камдан-кам чиқариладиган товарлар киради.
Савдолар интернет орқали реал вақт режимида олиб борилади, савдо бўйича ҳисоб-китоблар ҳам онлайн режимида амалга оширилади.
Тизимнинг афзалликлари:
Вақт тежамкорлиги – савдо тизимида рўйхатдан ўтиш жараёнининг соддалиги;
Савдоларга кечаю кундуз кира олиш;
Маблағ тежамкорлиги – реклама хизматлари учун қўшимча маблағ талаб этилмайди;
Воситачилар сони минимал даражада эканлиги.
AVTORAQAM платформаси
AVTORAQAM - жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича савдо платформаси.
Авторақамларни сотиш бўйича электрон аукцион савдолар механизми, биржанинг бошқа савдо платформалари каби очиқ-ойдинлик, ошкоралик, рақобат ва барча савдо иштирокчилари учун тенг шароит яратиш тамойилларига асосланган.
Авторақамларни савдоларга қўйилиши Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
Жисмоний шахслар учун тўлов шахсий кабинетдан рўйхатдан ўтиб бўлингач, фаоллаштирилган пластик карточка орқали амалга оширилади. Юридик шахслар эса рўйхатдан ўтиш саҳифасида ҳавола килинган Офертада кўрсатилган ҳисоб-рақамга пул ўтказиш йўли орқали тўловни амалга оширадилар.
Давлат харидлари
2018 йилдан “ЎзРТХБ” АЖ давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталининг оператори этиб белгиланди. Ушбу портал орқали давлат харидларининг шаффофлиги, очиқ-ойдинлиги ва самарадорлиги таъминланади.
Хусусан, портал орқали давлат харидлари соҳасидаги барча эълонларни кўриш мумкин. Бу ерда электрон харидлар электрон дўкон ва аукцион шаклида амалга оширилади.
Буюртмачилар ва етказиб берувчилар савдоларда фақатгина электрон рақамли имзо ёрдамида иштирок этадилар. Электрон харидлар нархлар сўрови ва тескари аукцион тарзида амалга оширилади. Тизимда шунингдек Ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали битимлар ижросини кафолатлаш механизми қўлланилади.
MOBILRAQAM платформаси
MOBILRAQAM - чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамларини сотиш бўйича янги савдо платформаси. Онлайн аукционда ҳам юридик (B2B) ва ҳам жисмоний (B2C) шахслар иштирок этишлари мумкин. Янги савдо механизми, "ЎзРТХБ" АЖнинг бошқа савдо платформалари каби очиқлик, ошкоралик, соғлом рақобат ва савдо иштирокчилари учун тенг шароитларни яратиб бериш тамойилларига асосланган.