Таркибий тузилма

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти Акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг 2023 йил 18 мартдаги қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН.

Эслатма: "ЎзРТХБ" АЖнинг Ижро органи биржа таркибий бўлинмалари ходимлари сонини тасдиқланган умумий сони доирасида ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Марказий аппарат - 135 нафар, шундан: Маъмурий бошқарув ходимлари ва мутахассислар – 101 нафар, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар – 34 нафар. (Штат бирлигига шуъба корхоналарнинг штат бирлиги киритилмаган).

Филиаллар - 82 нафар, шундан: Маъмурий бошқарув ходимлари ва мутахассислар - 72 нафар, хизмат кўрсатувчи ходимлар – 10 нафар.

Жами: 217 нафар.

"ЎзРТХБ" АЖ ички тузилмаси Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги" қонунга асосан тасдиқланган

Ташкилий тузилма акциядорларнинг 19.11.2019 йилдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган ва 10.12.2019 йилдан амал қилади.

"ЎзРТХБ" АЖнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий филиаллари ҳамда уларнинг функциялари Бошқарув Раисининг "Таркибий бўлинмаларнинг низомларини тасдиқлаш тўғрисида"ги №105-П 30 июнь 2020 й. Буйруғи билан тасдиқланган

"ЎзРТХБ" АЖ акцияларининг 5 ва ундан ортиқ фоизига (улушлар, акциялар) эга бўлган юридик шахслар рўйхати

Юридик шахсларнинг номи

Манзил (почта манзили)

Мулкчилик улуши (%)

1.

«Бизнес-Daily Медиа» МЧЖ нашриёт уйи

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Миробод тумани

14,35

2.

«UZEX INNOVATION» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Яккасарой тумани

51,00

3.

«AGRO EXCHANGE» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Яккасарой тумани

100,00