Биржа «Яшил макон» умумиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда | Новости

13 Ноя 2021

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик дарахт ва кўчат экиш акциясида фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 13 ноябрь куни Навоий вилояти Кармана туманининг Маликработ қурғонида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориб, 600 дона манзарали ва мевали кўчатларни экиш тадбири ўтказилди.

Дарахт кўчатлари экишга Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг марказий аппарат ва ҳудуддий филиал раҳбарлари ва ходимлари билан бирга биржанинг брокер ва трейдерлари ҳам ўз муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Қораколпоғистон Республикаси ва вилоятларда аниқланган экиш майдонларида ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда манзарали ва мевали кўчатларни экиш савобли тадбирларини давом эттиради.

Манбаа : “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими

Кўрилди: 2930