UZTELECOM нинг чиройли мобил рақамлари UZEX савдо тизимига қўйила бошланди | Новости

13 Янв 2021

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида UZTELECOM миллий операторининг чиройли уяли алоқа рақамлари сотила бошлади.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва “Ўзбектелеком” АК ўртасида тузилган келишув доирасида амалга оширилмоқда. Мобиль телефон рақамлари биржанинг савдо тизимига UZTELECOM компанияси томонидан сотувга қўйилмоқда ва аукционлар онлайн-режимда бошланғич нархларни кўтарилиш тартибида ўтказилмоқда.

Онлайн-аукционда харидорлар сифатида ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун mobilraqam.uzex.uz вебсайтида бепул онлайн рўйхатдан ўтиш ва гаров маблағларини киритишнинг ўзи кифоя.

Биржанинг mobilraqam.uzex.uz савдо платформаси уяли алоқа операторларининг талаб юқори бўлган мобиль рақамларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида жорий этилган. Мазкур вебсайтда ўтказиладиган онлайн-аукционлар, биржанинг бошқа савдо тизимлари каби ошкоралик, шаффофлик, соғлом рақобат ва барча савдо иштирокчилари учун тенг шароитларни яратиш тамойилларига асосланган.

Онлайн-аукционда иштирок этиш масалалари юзасидан қўшимча маълумот олиш учун, UZEX биржасининг Call-марказига (+71) 207-00-33 телефон рақами ёки @uzexfeedbackbot телеграм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 6539