Автомобиль рақамларини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритилди | Новости

05 Июн 2020

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 350-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси акциадорлик жамияти онлайн-аукцион орқали давлат рақам белгиларини сотиш самарадорлигини ошириш мақсадида авторақамларни сотиш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Янги тартибга кўра, “чиройли” авторақамлар эндиликда 6 тоифадан иборат (аввал улар 3 тоифага бўлинган). Шунингдек, авторақамларнинг нархларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Тошкентда ҳарфлар комбинацияси бир хил бўлган авторақамларнинг бошланғич қиймати 50 БҲМдан (базавий ҳисоблаш миқдори) 40 БҲМгача, ва мос равишда ҳар хил комбинацияли авторақамаларнинг нархи 40 БҲМдан 30 БҲМгача пасайтирилмоқда.

Рақамларнинг баъзи бир комбинациялари пастроқ тоифага ўтказилди ва уларнинг нархлари ҳам мос тарзда пастроқ бўлади. Масалан, 333, 444, 666, 999 рақамларнинг комбинацияси 1–чи тоифадан 2-чи тоифага, 003, 004, 006, 008, 009, 030, 040, 303, 400, 404, 600, 900 рақамларнинг комбинацияси эса 2–чи тоифадан 3-чи тоифага ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни биржанинг онлайн савдоларига қўйилиши Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) нинг рўйхатига киритилган ўзгаришларни биржанинг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида танишиб чиқишингиз мумкин

Қўшимча маълумот учун, UZEX биржасининг Call-маркази операторлари ва мутахассисларига @uzexfeedbackbot телеграм боти ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

(+71) 207-00-33

(11-62 қисқа рақам).

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ PR бўлими

Кўрилди: 6874