Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Сурхондарё филиали мутахассиси Қулматова Сайёра Қаршиевнанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Сайёра Қаршиевна умрининг сўнгги 19 йили давомида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда ишлади. Ўзининг меҳнаткашлиги, сезгирлиги, юксак ақли туфайли ҳамкасблари ва дўстлари орасида катта ҳурмат ва обрўга эга эди.
Оғир жудоликка учраган марҳумнинг оила-аъзолари ва яқин қариндошларига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа раҳбарияти, барча ходимлари, брокерлик идоралари, савдо майдончалари ва трейдерлар номидан чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.
Марҳумнинг охиратини обод қилиб, ажру мукофотларини кўпайтирсин ва яқинларига сабр берсин.
Курилди: 1275