2019 ЙИЛ 02 СЕНТЯБРЬ - 08 СЕНТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

09 Сен 2019

2019 йилнинг 2-8 сентябрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 570,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 287,5 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 4 савдо иш кунида 478,1 млрд сўмни ташкил этди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 22,9 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 6,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 29% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 66,2 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 13,3 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 648 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,5% биринчи тоифадаги авторақамларга 52,8% иккинчи ва 28,7% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 13959