UZEX биржасида 120 дан зиёд мобиль рақамлари сотилди | Новости

30 Июл 2019

“ЎзРТХБ” АЖнинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида янги платформа ишга туширилган пайтидан буён «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) уяли алоқа операторининг 196,7 млн сўмлик 121 та мобиль рақамлари сотилди.

Биржанинг электрон савдоларида республикамизнинг барча худудларидан харидорлар иштирок этдилар. Ўтган савдо натижаларига кўра сотиб олинган рақамларнинг таркибий тузилмасида пойтахт ҳудудининг харидорлари пешқадамлик қилиб, уларнинг умумий сотувлардаги улуши 42% ташкил этди. Жиззах вилояти харидорларининг улуши 15%, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг ҳар бирини ҳиссаси 7% ни ташкил этди.

Мобиль рақамлар сотувининг сезиларли даражада ўсиши «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) томонидан янги акция эълон қилинганидан сўнг кузатила бошлади. Мазкур акция доирасида “ЎзРТХБ” АЖнинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида сотиб олинган чиройли сонлар комбинациясига эга уяли телефон рақамлар учун 50% чегирма ва қўшимча 10 000 дақиқа тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, «COSCOM» МЧЖ (Uсell савдо белгиси) 2019 йилнинг 4 июнидан бошлаб пулли тоифадаги мобиль рақамларини mobilraqam.uzex.uz вебсайтида биржанинг электрон савдо тизимига қўйиб бормоқда.

Электрон савдода иштирок этиш учун биржанинг mobilraqam.uzex.uz вебсайтида рўйхатдан ўтиш ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасига закалат маблағини киритиш лозим.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 15962