2019 ЙИЛ 22 ИЮЛЬ - 28 ИЮЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

29 Июл 2019

2019 йилнинг 22-28 июлларида “ЎзРТХБ” АЖ да 813,9 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 17,9%га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 12,1% га ўсиб, 394,3 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 592 млрд сўмдан 690,1 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати аввалги ҳафтага нисбатан 2 маротабага ўсиб, 4,6 млн АҚШ долларни ташкил этди. Экспортнинг таркибида пахта толаси 59%, пиролиз газолини 27%, полимерлар 11%, ва бошқа маҳсулотлар 3% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 20,9 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 6,1 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 29% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 64,6% га ўсиб, 99,1 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 21,6 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 961 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 22,2% биринчи тоифадаги авторақамларга 48,9% иккинчи ва 28,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 15268