2019 ЙИЛ 8 ИЮЛЬ - 14 ИЮЛЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

15 Июл 2019

2019 йилнинг 8-14 июлларида “ЎзРТХБ” АЖ да 1 054,3 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 41%га юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 23% га ўсиб, 473,5 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 637,3 млрд сўмдан 942 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 2,5 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг турли маркалари 74%, пахта толаси 23%, ва бошқа маҳсулотлар 3% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми кичик ўсиш билан 45,2 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 9,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 21,2% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 2,7% га ўсиб, 64,2 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 13,7 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 728 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,9 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18,7% биринчи тоифадаги авторақамларга 50,4% иккинчи ва 30,9% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 15929