2019 ЙИЛ 27 МАЙ - 2 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

03 Июн 2019

2019 йилнинг 27 майдан 2 июнгача “ЎзРТХБ” АЖ да 845 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 14,6% камайган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 425 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 872,4 млрд сўмдан 725,1 млрд сўмга камайди. Валюта савдо майдончаси орқали 580,2 минг АҚШ долларлик товарлар сотилди. Экспорт таркибида полиэтилен турли маркалари 46%, нефт кокси 29%, ва турли маркадаги техник мой маҳсулотлари 25% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 30 млрд сўмни ташкил қилиб, яъни аввалги хафтага нисбатан 51,2% ошган. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 8,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 28,6% ни эгалади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 87 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 18,5 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 683 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 18% биринчи тоифадаги авторақамларга, 49,3% иккинчи ва 32,7% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 13683