2019 ЙИЛ 3 ИЮНЬ - 9 ИЮНЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

10 Июн 2019

2019 йилнинг 3 июндан 9 июнгача “ЎзРТХБ” АЖ да 522,4 млрд сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан 38,2% камайган. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 295 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 725,1 млрд сўмдан 439,2 млрд сўмга камайди. Валюта савдо майдончаси орқали 553,9 минг АҚШ долларлик товарлар сотилди. Экспорт таркибида турли маркадаги пахта толаси 65%, нефт кокси 30%, ва бошқа маҳсулотлари 5% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳафталик ҳажми 12,7 млрд сўмни ташкил қилиб. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 2,7 млрд сўмни ташкил қилди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида 67,9 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 14,7 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 658 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 21,1% биринчи тоифадаги авторақамларга, 48,5% иккинчи ва 30,4% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 13552