2019 ЙИЛ 30 СЕНТЯБРЬ 6 ОКТЯБРЬ КУНЛАРИ УЧУН САВДО НАТИЖАЛАРИ | Новости

07 Окт 2019

2019 йилнинг 30 сентябрь – 6 октябрь кунлари “ЎзРТХБ” АЖ да 674,8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 310,6 млрд сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми аввалги ҳафтага нисбатан 34% га камайиб, 571,9 млрд сўмни ташкил этди. Экспорт сотувларини ҳажми эса аксинча 4,5 бараварга ошиб, 1,8 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтиленнинг улуши – 69%, пиролиз газолининг улуши – 28%, ва саноат мойи улуши – 3% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳафталик ҳажми 15,5 млрд сўмдан ошди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар қарийб 1,0 млрд сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 85,0 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 18,2 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 626 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,0% биринчи тоифадаги авторақамларга 49,7% иккинчи ва 30,4% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Манбаа : Пресс-служба АО УзРТСБ

Кўрилди: 12970