ЎзРТХБ да 2017 йилнинг март ойи якунлари | Новости

07 Апр 2017
Жорий йилнинг март ойида «ЎзРТХБ» АЖнинг электрон савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2016 йилнинг мос даври билан солиштирганда 19,8%га ўсиб, 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Ўз навбатида кўрсаткичларнинг ўсиши биржанинг барча савдо платформаларида қайд этилди.
 
Шу жумладан биржа савдолари орқали сотилган товарларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг мартига нисбатан 796,1 млрд сўмдан 938,4 млрд сўмгача ўсди. Сотилган товарлар таркибида рангли металлларнинг улуши 6%дан 8%гача ўсди, суюлтирилган газнинг ҳиссаси эса аксинча 9%дан 7%гача қисқарди. Бошқа товар гуруҳлари биржа бозорида ўтган йилга мос улушларини сақлаш қолишди.
 
Биржа бозорининг валюта савдо майдончасининг ҳажми 6,1 млн АҚШ долларни ташкил этиб, унинг сотув таркиби сезиларли даражада ўзгарди. Экспорт сотувларининг катта қисмини 55% улуш билан полиэтилен эгаллади. Кейинги ўринларда рангли металлар ва суюлтирилган газ – 12%дан, полипропилен – 11%, минерал ўғитлар – 7% ва нефть маҳсулотлари – 3% билан эгаллашди.
 
Жорий йилнинг мартида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштироки билан тузилган битимларнинг умумий ҳажми 834,2 млрд сўмни ташкил этди ва бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 14,2%га кўпдир. Жу жумладан тадбиркорлар биржа орқали 592,5 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 241,7 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида ярмарка савдоларининг ҳажми 26,9%га, яъни 169,3 млрд сўмгача ўсди. Кўргазма-ярмарка савдолар платформасида йирик битимлар қурилиш моллари, эҳтиёт қисмлар ва кимё маҳсулотлари бўйича тузилди.
 
Давлат харидлари («D-xarid») тизимида 43,3 млрд сўмлик битимлар тузилиб, бу 2016 йилнинг март ойига нисбатан 29%га кўпдир. Бюджет маблағларининг тежалиши эса ўтган йилнинг февралига нисбатан 8,7 млрд сўмдан 12,6 млрд сўмгача кўтарилди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимларнинг сонидан 97% ва уларнинг қийматидан 98% ни ташкил этди. Таҳлил қилинаётган даврда электрон каталогда тузилган битимларнинг ҳажми 21,5%га ўсиб, 3,8 млрд сўмни ташкил этди.
 
Ўтган ойда «E-xarid» корпоратив харидларнинг ҳажми 2016 йилнинг мартига нисбатан 26%га ўсиб, 47,2 млрд сўмни ташкил этди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб бериш улуши умумий битимларнинг сони ва ҳажмидан 96%ни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 18 та таклифлар келиб тушди.
 

Манбаа : Пресс-служба АО "ЎзРТСБ"

Кўрилди: 18290