Цементнинг янги сотувчи корхонаси биржа бозорига кирди | Новости

12 Окт 2017
«Қорақолпоқ цемент» МЧЖ ХК ўз маҳсулотини «ЎзРТХБ» АЖ нинг биржа савдоларига қўйишни бошлади. Мазкур қурилиш маҳсулотини янги ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон Республикасининг Қораўзак туманида жойлашган. Заводнинг ишлаб чиқариш лойиҳа қуввати йилига 1,2 млн тоннани ташкил этади. Лойиҳанинг умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларга тенг.
 
Ҳозирги вақтда ПЦ М-400-Д-20 маркали портландцемент қадоқланмаган ва конверт кўринишида қадоқланган полипропилен қопларда (50 кг) сотилмоқда. Завод томонидан ички бозорга сотиш учун 40 тонна лотли, бошланғич нархи бир тоннаси учун 375 минг сўм бўлган қадоқланмаган, ҳамда бир тоннаси учун бошланғич нархи 505 минг сўмлик 50 килограмм қопларда қадоқланган Портландцемент ПЦ М-400-Д-20 маркали бўйича цементнинг стандарт биржа шартномалари очилган. Уларни етказиб бериш шарти – EXW (сотувчининг омборхонасидан олиб кетиш).
 
Мазкур биржа товарини сотиш бўйича биринчи савдо битими 2017 йилнинг 11 октябрь куни тузилди. Хусусан «Қорақолпоқ цемент» МЧЖ ХК томонидан биржа савдоларида деярли бошланғич нархларда, яъни бир тоннаси учун 375 минг сўмдан 160 тонна цемент маҳсулоти сотилди.
 
Бозор мутахассислари ва трейдерларнинг фикрларига кўра, сегментда янги иштирокчини пайдо бўлиши цементнинг ички бозорида рақобатни ривожланиши ва унинг конъюнктурасига ижобий таъсир кўрсатади.
 

Манбаа : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Кўрилди: 23883