Давлат харидлари тизими ҳафтани ижобий нуқтада якунлади | Новости

29 Окт 2014

Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг товар бозорларида икки ҳафталик ўсишдан сўнг, яна бир бор тўхталиш даври кузатилди. 20-26 октябрь кунлари давомида биржанинг савдо платформаларида харид қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 10,6 фоизга пасайиб, 180,5 млрд сўмни ташкил этди. Шунга қарамай, давлат харидлари тизимида сезиларли жонланиш ҳолати қайд этилмоқда.

Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа савдолари турли натижалар билан якунланди. Амалга оширилган битимларнинг умумий ҳажми 167,4 млрд сўмдан 147,2 млрд сўмгача қисқарди. Шунга қарамай, алоҳида савдо сегментларида ижобий динамикага эришилди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари, чорвачилик учун емлар ва кимё маҳсулотлари бўйича сезиларли ўсиш кузатилди. Бироқ, мазкур ўзгаришлар сотилган товарларнинг тузилмасига сезиларли таъсир ўтказмади. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улуши аввалги 50 фоизга тенг даражада қолди.
Экспорт битимларининг ҳажми ҳам 2,3 млн. АҚШ долларидан 1,8 млн. АҚШ долларигача пасайди. Валюта савдо майдончаси орқали 777,5 минг АҚШ долларига тенг катодли мис сотилиб, бу экспортнинг умумий ҳажмини 43 фоизини ташкил этади. Аммиак селитраси ва карбамид бозорни тенг қисмлари, яъни ҳар бири 13%дан эгаллашди. Ҳафта аутсайдери сифатида Фарғона НҚИЗ томонидан ишлаб чиқарилган мотор мойи эътироф этилмоқда – 4%.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган битимлар ҳажми 16,4 млрд сўмгача қисқарди. Бироқ, ички бозорда сотилган маҳсулотлар қиймати 13,6 млрд сўмдан 15,8 млрд сўмгача кўтарилди. Савдоларда иштирок этган мижозларнинг сони 198 та ташкилотга етиб, улар томонидан ўтган ҳафта давомида 635 та битим тузилди.
Енгил саноат маҳсулотларини сотиш бўйича энг фаол савдолар кузатилиб, уларнинг қиймати 8,1 млрд сўмни ташкил қилди. Иккинчи натижа машинасозлик маҳсулотлари томонидан қайд этилди, учинчи ўринни эса металлургия маҳсулотлари эгаллади. Мазкур товар гуруҳларининг умумий суммаси 13,7 млрд сўм ёки савдо ҳажмининг 83,6 фоизини ташкил қилди.
Ушбу йўналишдаги ҳафтанинг энг йирик битими 4,1 млрд сўм қийматида Андижон филиалида брезент тентларни харид қилиш бўйича тузилди.

Давлат харидлари
Давлат харидлари тизими бошқа савдо платформаларидан фарқли тарзда, 25,4 фоизга ўсиб, уларнинг ҳажми 10,6 млрд сўмни ташкил қилди. Бир вақтнинг ўзида бюджет маблағларини тежалиши ҳам 29 фоиз ёки 3,1 млрд. сўмгача ошди. Бундай кўрсаткичларга эришишга иштирокчилари сонининг 2 288 тадан 2 767 тагача кўпайиши ва улар томонидан аввалги ҳафтага нисбатан 1 043 тага кўп битим тузилгани сабаб бўлди. Кичик бизнес вакиллари томонидан амалга оширилган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши 98 фоизни ташкил қилди.
Мазкур тизимда ҳафтанинг энг йирик битими 159,9 млн сўм қийматида компьютер етказиб бериш бўйича пойтахтнинг Чилонзор туманида тузилди. Шу билан бирга, Самарқанд вилоятида тўқимачилик маҳсулотини етказиб бериш битими бўйича 52,0 млн. сўмга тенг йирик маблағ тежалиши қайд этилди.

Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив электрон харидлар тизимида умумий қиймати 6,2 млрд сўмга тенг 310 та битим амалга оширилиб, бу аввалги ҳафтадаги кўрсаткичдан 9,5 фоизга кам деганидир. Шунга қарамай, буюртмачиларнинг молия маблағлари тежилиши 1,03 млрд сўмдан ошиб, битимлар ҳажмининг 15 фоизини ташкил қилди. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмидаги улуши деярли 2 фоизга ошиб, 98 фоизга етди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 5 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 23 гача етган. Ҳафтанинг энг йирик битими 388,0 млн. сўм қийматида Тошкент шаҳрида тузилди.
Ўтган ҳафта мобайнида вилоятлар таркибидаги етакчилик Тошкент ҳудудига тўғри келмоқда. Хусусан, Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 56% ни ташкил этди. Кейинги ўринларда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашиб, уларнинг улушлари мос равишда 9,6 ва 9 фоизларни ташкил этди.

 

Кўрилди: 15460