![](/files/announces/to-the-attention-of-exchange-members-and-exchange-clients-25-02-22_72.jpg)
Республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги ва мамлакатимизни айрим ҳудудларида электр таъминоти тўла тикланмаганлиги сабабли биржа фаолиятининг асосий принципларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдолари ва онлайн-аукцион иштирокчилар учун тенг шароит яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан савдоларни ўтказилиши бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
1. Биржа савдолари бўйича 2022 йил 25 январда эрталабки сессиянинг соат 11:00 дан кейин ўтказилиши режалаштирилган савдолар 2022 йил 26 январга кўчирилади.
2. Электрон давлат харидлари, авторақам ва мобиль рақам онлайн савдолари ва кўргазма-ярмака савдо тизимларида 2022 йил 25 январь куни соат 11-00 дан кейинги савдолар 2022 йил 26 январга кўчирилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Курилди: 1193