Вакансиялар

                  “ЎзРТХБ” АЖ да ишлашнинг афзалликлари

Белгиланган иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача;

5 кунлик иш ҳафтаси;

24 кунлик меҳнат таътили;

Иш давомида касбий-малакавий билимларни ошириш имконияти;

Биржа ишининг ҳақиқий билимдонларидан бўлган ходимлардан иборат аҳил жамоада ишлаш;

Электрон тижорат соҳасида жадал ривожланиб бораётган нуфузли ташкилотда ишлаш.

Эълон !

“Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ олий маълумотли, малакали ва тегишли соҳада тажрибага эга қуйидаги йўналишлардаги кадрларни ишга таклиф этади:

1. Иқтисодчиларни – Электрон тижоратни ривожлантириш ва харидларни ташкил этиш ҳамда бошқа бўлимларга. (Номзоддан компьютерда ишлаш тажрибаси, электрон тижорат соҳасида базавий тушунча мавжуд бўлиши, ҳужжатлар тайёрлаш малакаси, мантиқий мулоҳаза, теран фикрлаш, масъулият талаб этилади. Чет тилларидан рус ва инглиз тилини билиши, электрон савдолар билан шуғулланиш тажрибасига қўшимча устуворлик берилади) 

2. Дастурчиларни - Ахборот технологиялари йўналишидаги бўлимларга. (NET/.Net Core, ООP, SOLID, Design Patterns, C#, ASP.Net Core 3+, Web API, EF, MVC, (JS/HTML/CSS), PostgreSQL, PLSQL, MSSQL, GitLab, API тажрибаси талаб этилади, VueJS, Angular, RabbitMQ, MongoDB, Микросервисли архитектурада дастурлаш тажрибасига қўшимча устуворлик берилади) 

3. Журналистларни – PR (Ахборот хизмати) бўлимига. (Номзод ўзбек ва рус тилини мукаммал билиши, журналистика соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади).

Номзодлар суҳбат натижаларига кўра ишга қабул қилинади, иш кунлари ҳафтасига 5 кун, ойлик иш ҳақи ўзаро келишилган ҳолда белгиланади.

Мурожаат учун: HR бўлими, тел рақами   71 207-00-33, ички -1096, 1095

 

Эслатма: номзодлар конкурс асосида кўриб чиқилади, номзод иш тажрибаси, фаолияти давомида бажарган мажбуриятлари, тилларни билиш даражаси, компьютер саводхонлиги, электрон дастурларни  билиш даражаси тўлиқ ёзилган  резюмесини  hr@rtsb.uz электрон манзилига юбориши керак. Кейинги босқичга- яъни суҳбатга, қўйилган талабларга мос келувчи резюме эгалари таклиф этиладилар.

тел: 71 207-00-33 (11-71)