“Менинг меҳнатим” хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди | Новости

20 Сен 2023

20 сентябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг бош офисида Ўзбекистон республикаси ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Меҳрли қўллар” имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг “Менинг меҳнатим” хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказ ва Биржа вакиллари, имконияти чекланган болалар ва ёшлар, журналистлар, кўнгиллилар ва бошқа ғамхўр инсонлар иштирок этди.

Ярмаркада имконияти чекланган болалар ва ёшларнинг ижод намуналари намойиш этилди, «Почемучка» маркази тўгарагида таҳсил олаётган имконияти чекланган болаларнинг чиқишлари, «Robokidz» робототехника мактабининг маҳорат сабоқлари ўтказилди.

image2

image2

image2

image2

image2

image2

Таъкидланганидек, Марказнинг Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорлигида узоқ йўллар давомида олиб бораётган ишлардан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган ёшларга кўмак бериш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун жамиятда тенг ҳуқуқли шароитлар яратишдан иборатдир.

Ўтказилган ярмарка болажонлар ва ёшлар қалбини завқ ва шодликка тўлдирди. Хайрия ярмаркаси доирасида совға-саломларнинг тантанали тақдимоти ҳам бўлиб ўтди, ярмарка меҳмонлари ва иштирокчилари учун байрам дастури ва зиёфатлар уюштирилди.

 

Манбаа : AcharityfairMeningmehnatimwasheld

Кўрилди: 1390