Биржа аъзолари учун семинар бўлиб ўтди | Новости

14 Ноя 2023

2023 йил 14 ноябрь куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси билан биргаликда биржанинг марказий биносида биржа аъзолари учун ўқув-амалий семинар ташкиллаштирди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходими М. Султонов ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходими Ж. Ибрагимов ўз маърузалари билан нутқ сўзладилар.





Семинар давомида тадбир иштирокчиларига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида қўлланиладиган қонун ҳужжатлари, ички назоратнинг мақсад ва вазифалари, ички назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Мавзу доирасида, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида Департамент томонидан ишлаб чиқилган платформа орқали шубҳали операциялар ҳақида хабарларни юбориш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Семинар иштирокчилари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Кўрилди: 2270