UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 октябрь) | Новости

09 Окт 2023

Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 352,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 27,8% га камдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 72,8% биржа савдоларига, қолган 27,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 426,8 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 160,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 643 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 15,1 млрд сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 713,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:

Омухта ем

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 8 062,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 1 967,0 тоннаси, яъни 24,4% сотилди. 

Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 204,4 минг сўмдан 2 024,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 20 та харидор иштирок этди.

Техник чигит

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 53 842,0 тонна техник чигит қўйилди ва ундан 14 583,0 тоннаси, яъни 27,1% қисми сотилди. 

Кўриб чиқилаётган даврда техник чигит бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 317,9 минг сўмдан 3 867,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 та харидор иштирок этди.

Аммофос

Биржа савдоларига 9 143,0 тонна аммофос қўйилди ва унинг 5 946,0 тоннаси, яъни 65,0% сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 487,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 660,0 минг сўмдан 6 426,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 24 та харидор иштирок этди.

Кўрилди: 1795