Биржанинг давлат захиралари бўйича ихтисослаштирилган платформасида дастлабки эълонлар жойлаштирилди | Новости

28 Ноя 2022
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси билан биргаликда davzaxira.uzex.uz янги ихтисослаштирилган электрон савдо платформасини ишга туширди.
 
Мазкур платформада давлат захиралари маҳсулотларини аукцион тартибида харид қилиш ва сотишни ташкиллаштириш ҳамда барча савдо иштирокчилари учун тенг шароитларни яратиб бериш мақсадида ишлаб чиқилган ва жорий этилган.
 
Платформадаги онлайн-аукционлар “Ўздавзахира” қўмитаси ва “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан 2022 йил 22 сентябрда тасдиқланган савдо қоидаларига мувофиқ биржанинг анъанавий очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади.
 
Электрон савдоларда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари, юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин.
Бунинг учун харидорлар ЭРИ калитидан фойдаланган ҳолда биржада рўйхатдан ва идентификациядан ўтишлари лозим.
 
Шунингдек, тузилган битимлар бўйича мажбуриятларни бажарилишини кафолатлаш мақсадида савдо иштирокчиларидан биржанинг Ҳисоб-китоб клиринг палатасига закалат маблағларини киритилиши ҳам талаб этилади.
 
Айни пайтда davzaxira.uzex.uz ихтисослаштирилган электрон савдо платформасида пўлат симини сотиш бўйича “Ўздавзахира” қўмитасининг дастлабки эълони жойлаштирилган. Мазкур лот бўйича бошланғич нарх маҳсулотнинг бир тоннаси учун 20 096 153,84 сўм, етказиб бериш муддати эса 10 кун ташкил қилади.
 
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ўртасида 2022 йил 9 февралда тузилган ўзаро келишув асосида амалга оширилмоқда.
 

Манбаа : PR отдел АО «УзРТСБ»

Кўрилди: 1082