“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА | Объявления

16 Сен 2024

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

“ЎзРТХБ” АЖ акциядорларига 2024 йил 8 октябрь куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Електрон овоз бериш - эВОТЕ” (ҳттп://евоте.уз/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи “ЎзРТХБ”АЖ акциядорлари рейестрини шакллантириш куни: 2024 йил 2 октябрь.

 

Кун тартиби:

  1. “ЎзРТХБ” АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. “ЎзРТСБ” АЖ нинг эълон қилинган акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш тўғрисида.
  3. “ЎзРТСБ” АЖ Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
  4. “ЎзРТСБ” АЖ дивиденд сиёсатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
  5. Мустақил аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш:
  • Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида “ЎзРТХБ” АЖнинг 2024 йил 9 ойлик молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва 2024 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун;
  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида “ЎзРТХБ” АЖнинг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун;
  • Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субйектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига илова) талабларига мувофиқ 2024 йил якунлари бўйича СМК ва СЙК миқдорларининг, шунингдек уларнинг бажарилиши фоизларининг тўғри ҳисобланганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун.
  1. 2024 йилда хайрия ва бошқа беғараз ёрдам учун белгиланган харажатлар миқдорини ўзгартириш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида,
2024 йил 27 сентябрдан бошлаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/  сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@rtsb.uz.

Курилди: 366