“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА | Объявления

16 Май 2024

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

 

«ЎзРТХБ» АЖ акциядорларига 2024 йил 7 июнь куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши масофадан туриб интернет тармоғида онлайн режимда акциядорлар умумий йиғилишларини  ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - эВОТE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи «ЎзРТХБ»АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2024 йил 3 июнь.

 

Кун тартиби:

 

1. «ЎзРТХБ» АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини, ҳамда уларнинг ваколат муддатларини тасдиқлаш.

3. «ЎзРТХБ» АЖ аффилланган шахси билан битимларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги хатларидан келиб чиқиб маъқуллаш тўғрисида:

- “Бизнес Даилй Медиа” МЧЖ нашриёт уйи устав капиталидаги «ЎзРТХБ» АЖ улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш тўғрисидаги 2024 йил 13 апрелдаги 03/08-1-17/1430-сонли  хат;

- «ЎзРТХБ» АЖ га тегишли бўлган кўчмас мулкни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш тўғрисидаги 2024 йил 3 майдаги 02/09-2-17/1376-сонли хат.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида, 2024 йил 27 май бошлаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилларга юборишлари мумкин: info@rtsb.uz.

Курилди: 340