“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА | Объявления

02 Ноя 2023

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«ЎзРТХБ» АЖ акциядорларга 2023 йил 24 ноябрь куни соат 11:00да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши акциядорлар умумий йиғилишларини масофадан туриб Интернет тармоғида онлайн режимда ўтказишга мўлжалланган “Электрон овоз бериш - эВОТE” (http://evote.uz/) электрон овоз бериш сервиси орқали ўтказилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этувчи «ЎзРТХБ»АЖ акциядорлари реестрини шакллантириш куни: 2023 йил 20 ноябрь.

 

Кун тартиби:

1.      «ЎзРТХБ» АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2.    Саноқ комиссияси аъзоларининг сони ва шахсий таркибини, ҳамда уларнинг ваколат муддатларини тасдиқлаш.

3. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 23 июндаги 145-сон буйруғи билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув қоидаларининг давлат иштирокидаги корхоналар учун тавсияларини «ЎзРТХБ» АЖ томонидан риоя этилиши тўғрисида, шунингдек, 2019 йил
30 июлдаги акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибининг 1-масаласида, акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси мажлисининг 2018 йил 20 апрелдаги 15-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув қоидаларининг давлат иштирокидаги корхоналар учун тавсияларига риоя қилиш тўғрисидаги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида.

4. «ЎзРТХБ» АЖ Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уни янги таҳрирда тасдиқлаш.

5. «ЎзРТХБ» АЖ ички ҳужжатларига ўзгартиш, қўшимчалар киритиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш («ЎзРТХБ» АЖ Кузатув Кенгаши тўғрисидаги Низом; «ЎзРТХБ» АЖ Ижроия органи (Бошқарув) тўғрисидаги Низом; «ЎзРТХБ» АЖ ички назорати тўғрисидаги Низом;
«ЎзРТХБ» АЖ бошқарув органларини рағбатлантириш тўғрисидаги Низом), шунингдек «ЎзРТХБ» АЖнинг ички ҳужжатлари (2019 йил 19 ноябрдаги акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «ЎзРТХБ» АЖ Кузатув Кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом; 2016 йил 27 майдаги акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «ЎзРТХБ» АЖ да манфаатлар тўқнашуви ҳолатида ҳаракатлар тартиби тўгрисидаги Низом)ни ўз кучини йўқотган деб топиш.

6. «ЎзРТХБ» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

7. «ЎзРТХБ» АЖ Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларининг ваколатларини узайтириш тўғрисида.

8. Мустақил аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш:

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида «ЎзРТХБ» АЖнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун;

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида «ЎзРТХБ» АЖнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун;

Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига илова) талабларига мувофиқ
2023 йил якунлари бўйича СМК ва СЙК миқдорларининг, шунингдек уларнинг бажарилиши фоизларининг тўғри ҳисобланганлигини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун.

9. 2023 йилда хайрия ва бошқа беғараз ёрдам учун белгиланган харажатлар миқдорини ўзгартириш.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан акциядорлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 77-уйда жойлашган Биржа биносида,
2023 йил 10 ноябрдан бошлаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача танишиб чиқишлари мумкин.

Акциядорлар http://evote.uz/ интернет сайтининг электрон овоз бериш сервиси орқали йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига киритилганлиги ҳақида электрон хабар олган вақтдан бошлаб Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи акциядорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган деб ҳисобланади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида электрон овоз бериш сервиси орқали иштирок этиш қоидалари (шартлари) билан http://evote.uz/ сайтида танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва ушбу йиғилишда кўриб чиқиладиган материаллар билан танишиш юзасидан саволлар бўйича (71) 207-00-33 (ички:1045) телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Акциядорлар ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзилга юборишлари мумкин: info@rtsb.uz.

Курилди: 1840