Ўқув муассасалари раҳбарлари диққатига! | Объявления

25 Фев 2022

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ўқув (ўрта, ўрта-махсус, олий таълим) муассасалари  ўқувчилари, талабалари гуруҳлари учун учрашувлар ўтказишни таклиф этади.

Учрашув давомида товар-хом ашё биржаси фаолияти билан таништирилади. Шунингдек, биржа савдолари, давлат харидлари, авторақам электрон аукцион савдоларини ўтказиш тартиблари ҳақида умумий тушунчалар берилади.

Учрашув ўқув муассаси томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖга хат орқали  мурожаат қилиши асосида ташкил этилади.

Қўшимча саволлар бўйича 71-207-00-33 (1095) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Курилди: 963