Ҳамдардлик билдирамиз | Объявления

23 Ноя 2022

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Бошқаруви раисининг ўринбосари Прокудина Кристина Александровнага турмуш ўртоғи – Прокудин Евгений Алексеевичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Евгений Алексеевич ўз меҳнат фаолиятини аудиторлик хизматига бағишлади ва ўз ишининг профессионал устаси сифатида катта ҳурматга сазовор бўлди.

Кўнгли очиқ ва самимий инсон Евгений Алексеевичнинг ёрқин хотираси яқинларининг қалбларида абадий сақланиб қолади.

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси барча ходимлар, брокерлик идоралари, савдо майдончалари ва трейдерлар номидан Кристина Александровна ва унинг яқин қариндошларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

Марҳумнинг яқинларига сабр-ирода берсин!

 

Курилди: 277