Xabarlar


UZEX ҳафталик дайжести (24-30-октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 24-30-октябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 532,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,4% га пастдир.

Batafsil

Давлат харидлари бўйича давра суҳбати ўтказилди

Жорий йил 28 октябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жаҳон банки ва Буюк Британия Халқаро тараққиёт вазирлиги кўмагида давлат харидларини ривожлантириш стратегияси дойиҳаси тақдимоти ва унинг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Batafsil

UZEX биржаси Дубайда хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказди

2022 йил 27-28 октябрь кунлари Дубай шаҳри (Бирлашган Араб Амирлиги)да Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг БААдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси кўмаклигида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакилларининг хорижий ҳамкорлар билан учрашувлари ўтказилди.

Batafsil

UZEX биржаси Покистон товар биржаси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

2022 йил 26 октябрда Карачи шаҳрида (Покистон) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Покистондаги ваколатхонаси кўмаклигида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Покистон товар биржаси вакилларининг учрашуви уюштиришди.

Batafsil

UZEX ҳафталик дайжести (17-23-октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 17-23-октябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 677,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,9% га пастдир.

Batafsil

Давлат харидлари иштирокчиларининг имкониятлари кенгаймоқда

Давлат харидлари тизимининг шаффофлигини таъминлаш, уни янада такомиллаштириш ҳамда давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг etender.uzex.uz давлат харидлари электрон савдо тизимида гаровни таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Batafsil

Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир ўтказилди

21-октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунда пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий боғида буюк шоир ва мутафаккир, она тилимизнинг жонкуяри, ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига кенг жамоатчилик вакиллари, адабиёт шайдолари, талаба-ёшлар, ижодкор зиёлилар тўпланди.

Batafsil

Қайта тикланувчи энергия манбаларининг электрон давлат харидлари йўлга қўйилди

Ўзбекистон Респyбликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 518-сон қарорига мувофиқ Давлат буюртмачилари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларининг давлат харидларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг давлат харидларининг etender.uzex.uz электрон савдо тизимида янги алоҳида саҳифа ишга туширилди.

Batafsil

17-31 октябрда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

17-31 октябрда ун маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвали

Batafsil