Биржанинг AVTORAQAM савдо тизимида рекорд янгиланди
2021 йил 4 январида ўтказилган рақобатли аукцион савдолар натижасига кўра “”777” рақамлар комбинациясига эга авторақам Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 596 525 000 сўмга сотилди. Ушбу кўрсаткич биржанинг мазкур электрон савдо тизими ишга туширилган пайтдан буён авторақамнинг энг максимал баҳоси ҳисобланади. Аукционда талабгорлар томонидан 145 та нарх таклифлари келиб тушган.
БатафсилUZEX ҳафталик дайжести (28 декабрь – 3 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 28 декабрь – 3 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 888,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 38,3% га камдир. Бунда сотувларнинг 88,0% - биржа савдолари, 5,1% - кўргазма-ярмарка савдолари, 6,5% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Mobiuz нинг чиройли мобиль рақамлари UZEX платформасига қўйилди
Mobiuz (“UMS” МЧЖ) уяли алоқа оператори пулли тоифадаги мобиль рақамларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz электрон савдо тизими орқали сотишни бошлади.
Биржада 2020 йилнинг энг фаол брокер ва трейдерлари эътироф этилди
2020 йил 31 декабрь куни Янги йил байрами арафасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да видеоалоқа орқали йиллар мобайнида самарали меҳнат қилиб келаётган биржанинг фахрий трейдерлари ва 2020 йил якунларига кўра энг фаол брокерлик идораларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Йил оҳирига келиб онлайн-аукционларда 262,6 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
2020 йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 262,6 млрд сўмлик 106 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,6 маротабага, ҳажми бўйича – 71,2% га ўсди.
Электрон давлат харидлари бўйича жами 913,7 млрд сўмлик маблағлар иқтисод қилинди
2020 йилнинг бошидан буён давлат харидларнинг махсус ахборот портали www.xarid.uz да жами 4 252,7 млрд сўмлик 753 мингдан зиёд битимлар тузилди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда тузилган битимлар сон жиҳатдан 7,1% га, ҳажми бўйича 11,9% га ўсган.
UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 21 – 27 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 441,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 84,1% - биржа савдолари, 4,1% - кўргазма-ярмарка савдолари, 11,4% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Биржада илк бор қарийиб 1,4 трлн сўмлик форвард шартномалари тузилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида илк бор 1 388,3 млрд сўмлик 1 195 та форвард битимлари тузилди. Форвард савдоларида 17 хилдаги маҳсулотлар, шу жумладан шакар, цемент, пахта толаси, пахта ёғи, техник пахта чигити, нефть ва ем маҳсулотлари сотилди. Форвард шартномалари асосида ўтказилган электрон савдоларда 87 та сотувчи ва 244 та харидор иштирок этган.
Ўзбекистон регби Федерацияси ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
2020 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон регби Федерациясида Ўзбекистон регби Федерацияси ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.