Хабарлар

UZEX ҳафталик дайжести (30 октябрь – 5 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 октябрь – 5 ноябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 975,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,9% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 80,9% биржа савдоларига, қолган 19,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 536,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 141,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди. Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 616 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,3 млрд сўмни ташкил қилди.

Батафсил

Ўзбекистон ва Мўғулистон биржалари ўртасида меморандум имзоланди

2023 йилнинг 23-25 октябрь кунлари Мўғулистон товар биржаси (MCE) делегацияси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига Ижрочи директори Батсайхан Ценд бошчилигида амалий ташриф уюштирди.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 16 – 22 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 196,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 17,5% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 66,8% биржа савдоларига, қолган 33,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Биржанинг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида янги қулайлик яратилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида “avtobid” янги хизмат турини тест режимида жорий этди.

Батафсил

Биржа савдоларига янги ноёб маҳсулот қўйилди

2023 йил 17 октябрда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига артемия цистаси маҳсулоти қўйила бошланди. Ушбу янги биржа товарини сотувчиси сифатида “Aral Artemiya Sanaat” МЧЖ иштирок этмоқда.

Батафсил

UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 октябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 9 – 15 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 719,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 15,6% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 79,6% биржа савдоларига, қолган 20,4% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.

Батафсил

Биржанинг AVTORAQAM савдо тизимида рекорд янгиланди

2023 йил 10 октябрь куни ўтказилган рақобатли аукцион савдолар натижасига кўра “777” рақамлар комбинациясига эга авторақам Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 893 970 000 сўмга сотилди. Ушбу кўрсаткич биржанинг мазкур электрон савдо тизими ишга туширилган пайтдан буён авторақамнинг энг максимал баҳоси ҳисобланади.

Батафсил

Давлат харидлари тизимида янги хизмат тури жорий этилди

Давлат харидлари электрон тизимининг танлаш ва тендер (etender.uzex.uz) савдоларида етказиб берувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида лотлар юзасидан таклифларнинг муваффақиятли юборилганлиги ҳамда дастлабки баённома шаклланганлиги тўғрисида мобил телефон орқали СМС-хабарларни (розилик билдирилганда) олиш имконияти яратилди.

Батафсил

Биржанинг Қорақалпоғистон филиалига пресс-тур ташкиллаштирилди

Жорий йил 10 октябрда “Биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ва биржада шаффофликни таъминлаш” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Қорақалпоғистон филиалига пресс-тур ҳамда маҳаллий тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил